Ўлжасини болалар уйига ҳадя қилган ўғри йигит қўлга олинди

12:47, 17 декабрь 2016

Россиянинг Кострома шаҳрида болалар учун мўлжалланган қимматбаҳо ўйинчоқ мосламани ижарага олиб, уни болалар уйига совға қилган рецидивист жиноятчи йигит қўлга олинди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, йигит жиноятни онгли равишда содир этганини тан олган. Унинг сўзларига қараганда, йигитнинг ўзи болалар уйида тарбияланганлиги туфайли болалар уйининг шароитини, болаларга  замонавий ўйинчоқлар етишмаслигини яхши билган.

Йигит илгари ҳам ўғирлиги ва фирибгарлиги учун бир неча маротаба жиноий жавобгарликка тортилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!