Самарқандлик фуқарога нисбатан зўравонлик қилган шахслар ҳибсга олинди

13:14, 17 декабрь 2016

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ички ишлар бўлимига Самарқанд шаҳрида яшовчи 30 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, Боғистон кўчасида жойлашган юк автомашиналари турар жойида ўзининг "Исузу" русумли автомашинасида дам олиб ўтирган вақтида уни шу шаҳарда яшовчи икки нотаниш фуқаролар маст ҳолатда куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, пул талаб қилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу содир этилган талончилик тўлиқ фош этилиб, гумонланувчилар қўлга олинди. Улар шу шаҳарда яшовчилар 36 ва 26 ёшли фуқаролар экан. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!