Роналду The Guardian нашри талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

12:10, 24 декабрь 2016

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду The Guardian нашри талқини бўйиа 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси рейтингда иккинчи ўринни, Каталон клубининг яна бир вакили Луис Суарес учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, кучли ўнликка қўйидаги футболчилар киритилди: Антуан Гризманн (“Атлетико”), Неймар (“Барселона”), Гарет Бэйл (“Реал”), Роберт Левандовски (“Бавария”), Пьер-Эмерик Обамейянг (“Боруссия” Д), Алексис Санчес (“Арсенал”) ва Риёд Маҳрез (“Лестер”).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!