Ту-154 учувчиси томонидан айтилган сўнгги сўзлар маълум бўлди

11:43, 28 декабрь 2016

Экспертлар Россия Мудофаа вазирлигига қарашли ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг ўзиёзари ёзиб олган сўзларни аниқлашди.

Маълумотларга кўра, учувчи кабинасидаги мулоқотни ёзиб олган плёнкага зарар етмаган. Уларнинг мулоқоти чоғида учувчилардан бири: «Қанотларимиз (закрилки)! Командир, биз қулаяпмиз!» — деган сўзлардан сўнг ёзув тугаган. 

Мутахассислар кичик тезликда “закрилка”, яъни самолётнинг қўшимча мувозанатини сақловчи механизм ва унинг кўтарилиш кучига таъсир қилишини таъкидлашмоқда. Бироқ ҳозирча айнан мана шу нарса ҳалокатга сабаб бўлган бўлиши мумкин деган сўнгги хулосага келишганича йўқ.

Экипажнинг сўзлари билан авиаҳалокат сабабларини аниқлашнинг иложи йўқ, сабаби мулоқот вақтида вазият субъектив нуқтаи назардан қабул қилинаётган ва баҳоланаётган бўлиши мумкин. Бироқ аудиоёзувда учувчининг сўзларини тасдиқлайдиган нутқ сигнализацияси бор.

Ту-154 самолёти 25 декабрь куни тонгда Сочи яқинида денгизга қулаган. Лайнер бортида 8 экипаж аъзоси ҳамда 84 нафар йўловчи бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!