Россияда селфи туфайли италиялик аёлларни совуқ урди

11:05, 29 декабрь 2016

Россиянинг Новосибирск шаҳрига меҳмонга келган тўрт нафар италиялик  аёллар селфига тушаётганда совуқ уриб, бир ўлимдан қолди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Аёллар Новосибирск шаҳрида жойлашган сув омбори фонида селфига тушиш жараёнида музлаб қолиб, совуқ уриш оқибатида уларга қутқарувчилар хизмати зарур бўлди.

Ўртаерденгизидан келган сайёҳ аёллар учун Новосибирскнинг қаҳратон қиши жуда совуқлик қилди. Чиройли расмга тушиш истагида бўлган аёллар жуда енгил кийинган.

“Гўзалликнинг кетидан қувган аёлларни енгил кийиниш оқибатида совуқ урган. Улар такси келгунча иссиқ ичимлик, иссиқ жой билан таъминланди”, деб хабар берди нашр.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!