Қабиҳ савдо

12:44, 29 декабрь 2016

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фуқаролардан келган аризалар бўйича олиб борилган суриштирув-тергов жараёнида ҳеч ерда ишламасдан, бошқалар бошига оғир кулфат келтириш ҳисобига яшаб келган мирзачўллик Улбўсин Абдураҳмонова қилмишларини фош этишди. Бу ҳақида “Ҳуқуқ” газетасининг 47-сонида баён этилган.

Улбўсин ўз жиноятини пухта режа асосида амалга оширган бўлиб, аввал у одамлар орасида "Қозоғистон Республикасида қариндошларим бор, улар яхши тўланадиган иш топиб беришади", деб гап тарқатади. Тезгина Улбўсинга ўхшаган "даллоллар"нинг ёлғон ваъдаларига учганлар ҳам топилди. Ачинарлиси, унинг бу "касб" ортидан пул топаётганлигини онаси Қаршигул Абдураҳмонова ҳам, турмуш ўртоғи Суннатулло Абсаматов ҳам яхши билса-да, уни бу йулдан қайтаришмаган, аксинча, ҳамкорлик қилишган.

Дастлаб у қўйган тузоққа мирза¬чўллик А.Ачилов, Ж.Туронов, Ш.Ту- ронов, Д.Мелибоев, Ф.Ўринбоев, Ш.Эргашевлар тушишди. Улбўсин уларга Қозоғистонда ойига 300-400 АҚШ долларига тенг миқдордаги иш ҳақи ваъда қилди. Содда одамлар унинг ваъдаларига ишонишди.

Сирдарё вилояти орқали чегарадан ўтказиб юборилган мирзачўл- ликларни Улбўсиннинг "қариндошлари" — Жибек ва Ғайратлар кутиб олишди. Улар Ўзбекистон фуқароларининг паспортларини вақтинчалик ҳисобга қўйиш ва федерал миг¬рация картаси очтириш баҳонасида йиғиб олишди. Ўзлари билан ҳеч қандай шартнома тузмай, беш ой мажбурлаб ишлатишди.

Улбўсин биринчи ишидан илҳомланиб, жиноий фаолиятини янада кенгайтирди. У онаси Қаршигул ва турмуш ўртоғи Суннатулло билан бу сафар И.Парманов, Б.Мусаев, А.Мамараҳимовларни тўрига туширди. Уларга ҳам қоп-қоп ваъдалар бериб, эски йўналиш бўйича қўшни рес- публикага ўтказиб юборди. Одам савдосининг қурбони бўлган бу фуқаролар ҳам Жибек ва Ғайратлар учун текин меҳнат қилишди, хўрлик азобларини бошларидан ўтказишди.

Орадан кўп ўтмай, уларнинг ҳамқишлоқлари Ж.Ўрмонов, Ж.Бозоров, С.Юлдашев ва З.Мелибоев ҳам алдовларга учишди. Афсуски, улар ўша дамда бошларига не-не савдолар тушишидан бехабар эдилар. 

Ҳар қандай алдовнинг ҳам чек-чегараси бўлади. У.Абдураҳмонова бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди. Амалга оширган жиноятлари уларни суднинг қора курсисига бошлаб борди. Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг мажлисида мазкур иш кўриб чиқилиб, айбдорларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!