2016 йилда фарзандли бўлган машҳурлар

10:32, 03 январь

Ўтиб бораётган йил кўпчиликнинг ҳаётида ўзига хос из қолдирди. Кимнингдир иш борасида омади келган бўлса, кимдир ўз бахтини учратиб тақдирини боғлади. Оиласига келган янги меҳмон билан бахтини тўкис қилганлар ҳам бор. Йил сарҳисобини қилар эканмиз, бахтлиларни яна бир бор тилга олишга қарор қилдик. 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова ҳам 2016 йил 5 февраль куни иккинчи марта ўғил фарзандли бўлди. Хонанда ўғлига Муҳаммадали дея исм қўйган. 

 

Режиссёр Бурҳон Шароповнинг “Севги – бу ҳаёт” фильми билан машҳур бўлган актёр Санжар Усмонов 2016 йилнинг 8 апрель куни бир йўла уч карра ота бўлиш бахтига муяссар бўлди. 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон 2016 йилда иккинчи маротаба оналик бахтини туйди. У 28 апрелда туғилган қизига Имон Анвар дея исм берди. 

Актриса Райҳон Уласенова эса 2016 йилнинг 25 июнида учинчи фарзанди Марямни дунёга келтирди. 

Ўзбек киносининг истеъдоли ижодкорларидан бири, актёр Акбархўжа Расулов 14 июль куни илк бор ота бўлди. У қизига Ҳумайрахон деб исм қўйди. 

Ўзбек футболи юлдузи, икки ўғилнинг меҳрибон отаси Одил Аҳмедов ҳам 15 июль куни қиз фарзандли бўлди. У оиласининг  маликасига Ширин дея исм берди. 

Яна бир актёрлар оиласи Шароф Шаропов ва Гулчеҳра Эшонқуловалар 17 июль куни дунёга келган ўғлига Амиржон дея исм қўйишди. 

Хонанда Руҳшона 20 август  куни иккинчи бор она бўлди. Хонанда ва унинг турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов ўғлига Шукурбек дея исм қўйишди. 

Ойбек ва Нигора 2016 йилнинг 27 август куни  илк бора ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлишди.  Улар ўғлига Имрон деб исм қўйишди.

Хонанда Сардор Мамадалиев 9 сентябрь санасида илк бор ота бўлди. У ўғлига Темурбек деб исм қўйди.

Хонанда Умар Шамсиев 2016 йилда учинчи бор оталик бахтига сазовор бўлди. 5 октябрь туғилган қизига Сожида  деб исм қўйди.  

26 ноябрь “Виа Шарқ” гуруҳи аъзолари Татьяна Зайцева ҳамда Сарвар Акбаров учун бир умр ёдда қоларли кунга айланди.  Хонандалар шу санада дунёга келган ўғлига Алихан дея исм қўйишди. 

2016 йилнинг сўнгги кунларида Шоҳрух реппер ҳам қизли бўлди. У 16 декабрь куни иккинчи бор ота бўлди ва қизига Лейла дея исм қўйди. 

Алия СУЛАЙМАНОВА

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!