Хабаровсклик эркак бошида портлаган байрам мушаги туфайли ҳалок бўлди

15:12, 03 январь

Янги йил оқшомида Россиянинг Хабаровск ўлкасида яшовчи 29 ёшли эркакнинг кўзига мушак тегиб, бошида портлади ва ҳалок бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Фожиа Георгиевка қишлоғида содир бўлди. Янги йил мушакбозлигида қатнашаётган эркакнинг мушаги отилмай қолган. У энгашиб, мушакни текшираётганда отилиб кетиб, кўзига теккан ва бошида портлаган. 

Олган тан жароҳати туфайли эркак воқеа жойида ҳалок бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!