Пешонасида юракча шаклидаги қизил доғи бор чақалоқ интернет юлдузига айланди(Фото)

14:01, 04 январь

Туркиялик 14 ойлик чақалоқ интернетдаги ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Бунинг сабаби эса унинг пешонасидаги юракча шаклидаги қизил доғида. 

Болакайнинг 28 ёшли онаси Жейданинг айтишича, чақалоқ туғруқ залидаёқ барчани лол қолдирган. Шифокор ва ҳамширалар у билан селфи тушиш учун онасидан рухсат сўраган.

Жейда фарзандини илк маротаба қўлига олганида бахтдан йиғлаб юборганини айтди. “Бу Яратганнинг инъоми. На турмуш ўртоғим ва на мен бошқача хаёлга бормадик”,—дейди Жейда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!