Германиядаги денгиз қирғоқлари ичида ўйинчоғи бўлган тухум шаклидаги пластмасса ўйинчоқларга тўлди. Видео

16:51, 06 январь

Германиянинг Лангеог оролида Шимолий денгиз қирғоқлари ичида ўйинчоғи бўлган тухум шаклидаги минглаб ўйинчоқларга тўлиб-тошди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Тахминларга кўра, бу тухумли ўйинчоқлар контейнер ичида бўлиб, у Бремерхафен йўлида йўқолган юк кемасида бўлган. Маҳаллий аҳоли денгиз қирғоқларини тозалаш ишлари билан банд. Маҳаллий боғча ходимаси Сабина Биркфельд ўйинчоқларни йиғиштириш учун 27 нафар боғча боласини олиб келган, аммо ўйинчоқлар кўп бўлганидан қирғоқни батамом тозалашнинг иложи бўлмаган. Қирғоқда шу билан бирга Lego конструкторлик ўйинчоқлари ҳам бўлган.

Лангеог мэри Уве Гаррельсп аввалига буни мўъжиза, деб ўйлаганини тан олди. Аммо кейинчалик муаммонинг жиддийлигини англади.

“Пластик ўйинчоқлар атроф-муҳит ва денгиз жониворлари учун жуда хавфли ва зарарлидир”, деди мэр.

Маҳаллий аҳоли пайшанба куни кун бўйи денгиз қирғоғини ўқинчоқлардан тозалаш билан машғул бўлган. Ўйинчоқлар бир ярим километр масофагача бўлган қирғоқни эгаллаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!