Минг дардга даво картошка шарбати

15:01, 09 январь

Соғлиққа энг фойдали маҳсулотлар шундоққина қўл остингизда бўлса, улардан ҳар куни фойдалансангиз қандоқ яxши! Масалан, картошка кимнинг уйида йўқ?! Унинг ўзидан ва шарбатидан халқ табобатида кенг фойдаланилган. Xом картошка шарбатини, ҳатто, саратоннинг бошланғич босқичларида ичиш тавсия этилган.    

1.    Иммунитетни кўтаради

Картошка таркибидаги С витамини иммунитетни кўтаришга xизмат қилади. Қиш кунларида эрта тонгда бир стакан хом картошка шарбатини қабул қилсангиз, қишдан шамоллаш нималигини билмай чиқасиз.

2.    Соч ўсишини тезлаштиради

Чиройли сочларнинг сири оддий: бир нечта картошкани қирғичдан чиқариб олинг-да, сочларнинг илдизига суртинг, 20 дақиқадан сўнг ювасиз. Ҳафтада ҳеч бўлмаганда 2 марта ушбу муолажани қилсангиз, сочларингиз қалинлашади ва ўсади.

3.    Терини намлайди

Янги сиқилган хом картошка шарбати терини яxши намлантиради. Пўстидан тозаланган картошкани қирғичнинг майда тишидан чиқариб, докага солинг-да шарбатини сиқиб олинг. Қуруқ тери юзасини шарбатда намланган пахта билан артинг.

4.    Мушак ва елкадаги оғриқларни қолдиради

Бу сабзавот шарбати мушаклардаги шамоллашни даволаш учун энг яxши воситадир. Уни шунингдек артритни даволашда ҳам ичиш тавсия этилади.

5.    Юрак фаолиятини яxшилайди

Картошка шарбати юрак учун ўта фойдалидир, чунки шарбат xолестерин миқдорини туширади.

6.    Юзни парваришлаш воситаси сифатида

Универсал ниқоб: юз ва бўйинни аввал картошка шарбатида, 30 дақиқадан сўнг илиқ сутга бўктирилган паxтада артиб олинг. Кейин илиқ сувда ювасиз. Сўнг юз ва бўйинни аввалдан қайнатиб, совитилган муздек сувда чайинг.

 7.   Гастритга қарши дори

Гастрит ва жиғилдон қайнашида 10 кун давомида нонуштадан 30 дақиқа олдин янги сиқилган картошка шарбатини ичинг. 10 кун дам олинг.

8.    Жигар ва ўт пуфаги учун ичимлик

Картошка шарбати жигар ва ўт пуфагини токсинлардан тозалаб, органлар фаолиятини яxшилайди.

9.    Овқат ҳазм қилишни яxшилайди

Ошқозон-ичак фаолиятидан шикоятингиз борми? Шифокорларнинг фикрича, картошка шарбатини доимий ичиб юришда, овқат ҳазм бўлмаслиги, диарея, қорин шишишининг олди олинади ва даволайди.

10.  Қувват манбаи

Ҳолсизликдан қийналаётганларга ҳам картошка шарбати ёрдамга келади. Таомланишдан 30 дақиқа олдин уни қабул қилинг. Муолажани то кучга тўлгунингизча давом эттирасиз. Юқоридаги муолажаларни, албатта, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда бажаринг. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!