Новосибирскдаги аквапаркда боланинг оёғи бассейн тўсиғига тиқилиб қолди

15:41, 09 январь

Қутқарувчилар Россиянинг энг катта аквапаркларидан бири жойлашган, усти ёпиқ бассейнда девор ва алюмин тўсиқ орасига оёғи қисилиб қолган болани қўтқаришди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри. 

Воқеа якшанба куни кечқурун рўй берган. Қутқарувчиларга 2009 йилда туғилган бола бассейнда оёғи қисилиб қолганлиги ҳақида хабар берилган. Боланинг ўзи мустақил равишда бассейндан чиқолмаган. Қутқарувчилар болага бассейндан чиқишга ёрдам бериб, уни ота-онасининг қўлига топширган.

Нархи 4,5 миллиард бўлган мазкур “Аквамир” аквапарки 2016 йилнинг 7 октябрида фойдаланишга топширилган бўлиб, унда турли аттракционлар ва сауналар мавжуд. Бу аквапарк кунига 2,6 нафар, суткасига эса 10 мингга яқин одамни қабул қилади. Аквапаркнинг умумий майдони 35 минг квадрат метр бўлиб, унинг 11 минг квадрат метри сувли ҳудудни ташкил этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!