«Ходимга айтмай иш ставкасини ўзгартириш мумкинми?»

16:00, 09 январь

— Ўн йилдан буён санъат мактабида фаррош бўлиб ишлаб келаман. 1.25 ставка бўйича маош олиб келаётгандим, аммо менга айтмай 0.25 ставкани олиб ташлашди. Айни дам бир ставкада ишлаяпман. Ходимни огоҳлантирмай шундай қилиниши мумкинми? Яна бир гапни эшитдим, фаррошларнинг иш ставкалари бир фоиздан ошмаслиги керак экан, шу ҳолатга ҳам аниқлик киритсангиз?..

Сарвиноз Раҳимова, Қашқадарё вилояти

Саволингизга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.

— Ходимнинг иш ставкаси камайтирилиши, меҳнат шароитининг ўзгариши, деб баҳоланганлиги  боис ходим бу ҳақида ёзма хабардор этилади. Ходимнинг иш ставкалари корхона штат жадвали асосида белгиланади. Корхона ички ҳужжатларида ходимнинг белгиланган вазифаларидан ташқари ортиқча иш бажараётганлиги учун ҳақ тўлаш талаб ва тартиблари белгилаб қўйилиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!