Жаҳонгир Отажонов концерт бериш жойини ўзгартирди

10:59, 10 январь

Аввалги концерт дастурларини пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида тақдим этган хонанда Жаҳонгир Отажонов бу галги концертни ўтказиш учун бошқа жой танлади.

Бу сафар хонанда концертини “Туркистон” санъат саройида ўтказишга қарор қилди.

Жаҳонгир Отажоновнинг “Туркистон” саройидаги “Лола” деб номланган концерт дастури жорий йилнинг 11-12-13 март кунлари жонли ижрода бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Отажоновнинг аввалги концерт дастурлари “Истиқлол” санъат саройида тақдим этилган эди. 

Февраль ойининг бошларида у концерти олдидан журналистлар учун матбуот анжумани ўтказиб, журналистларни барча қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришни режалаштирган.

Айни дамда хонанда Европа бўйлаб сафарда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!