Ўзбекистон яна 4 та “орзу” лайнерини сотиб олади

14:43, 10 январь

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси янги Boeing 787-8 Dreamliner самолётларини ҳарид қилиш учун шартнома имзолади.

“Boeing” корпорацияси билан тузилган шартномага асосан янги авлод - Boeing 787-8 Dreamliner ҳаво кемаларини олиб келиш 2019-2020 йилларга мўлжалланган.

Айни дамда Ўзбекистоннинг миллий авиакомпанияси иккита Boeing 787-8 Dreamliner самолётини Европа ва Осиё йўналишларида эксплуатация қилмоқда. 

Айтиш жоизки, янги Boeing 787-8 Dreamliner самолётларини ҳарид қилиш бўйича келишув 2016 йилнинг сентябрь ойида “Боинг” корпорацияси раҳбари Р.Коннернинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида амалга оширилган, деб ёзади МАК матбуот хизмати.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!