Шаҳзода билан боғлиқ яна бир ёлғон хабар тарқалди

16:51, 10 январь

Хонанда Шаҳзода Россия пойтахти Москва шаҳрида концерт бериши ҳақида маълумот тарқалди. 

“Ҳатто чипталар сотувга қўйилган. Шаҳзоданинг эса бу концертдан хабари йўқ! Қизиқ, бу қаллоблик кимга керак?”,—деб ёзди журналист Жасур Ҳамроев ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Қалбаки чипталарда “Шарқ маликаси” Шаҳзода 11 феврал куни соат 18:00 да “Айс спорт Измайлово” концерт залида концерт дастурини тақдим этиши , концерт бошловчиси эса қизиқчи Аброр Баҳтиёрович эканлиги ёзилган. 

Айни пайтда БААнинг Дубай шаҳрида ҳордиқ чиқараётган Шаҳзоданинг ўзи эса бунга қуйидагича муносабат билдирди: 

“Азиз фолловерларим, бу ёлғон хабар. Мен Москвада концерт беришни режалаштирмаяпман”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!