Юлдуз Усмонованинг “Истиқлол”даги концерти кунлари маълум бўлди

09:45, 11 январь

Ўзбекистон халқ артисти “Истиқлол” санъат саройида 13 кун давомида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. 

Бу ҳақда фотограф Шуҳрат Усмонов ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. 

“Эй азиз инсон” деб номланган концерт дастури 11 апрелдан 23 апрелга қадар давом этади. 

Концертга чипталарини яқин кунларда “Истиқлол” санъат саройи кассаларидан сотиб олиш мумкин бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!