Қизиқчи Аваз Охун фарзандли бўлди

09:54, 11 январь

Қизиқчи Аваз Охуннинг оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда сўз устаси Зокир Очилдиев Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. 

“Укамиз Аваз Охун ўзи ёш болага ўхшагани билан яна бир фарзандли бўлди. Ўғли Абдулланинг умри узоқ, ризқи бутун, қадами қутлуғ бўлсин. Авазбекни яқин қадрдонларига янги меҳмон муборак бўлсин!”,—деб ёзди Зокир Очилдиев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Маълумот учун, дунёга келган чақалоқ Аваз Охуннинг иккинчи фарзанди. Сўз устасининг қизи ҳам бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!