Хонанда Ирода Иралиева она бўлди

11:28, 11 январь

Хонанда Ирода Иралиева 10 январь куни илк маротаба оналик бахтига сазовор бўлди. Бу ҳақда “Shok.uz” хабар бермоқда.  

Нашрнинг ёзишича, Ирода Иралиева ўғил фарзандни дунёга келтирган. 

Маълумотларга кўра, хонанда бир йил аввал турмушга чиққан, бироқ Ирода Иралиева бу маълумотни ошкор қилмаган эди. 

Ирода Иралиева Улуғбек Раҳматуллаев билан “Мини юбка 2” дуэтини куйлаганидан сўнг машҳурликка эришган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!