Алексис Санчес “Арсенал”да тенгсиз бўлди декабрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

11:41, 11 январь

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес мухлислар томонидан декабрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Ўтказилган сўровномада чилилик футболчи 80,4 фоиз овоз тўплади ҳамда Месут Ўзил (7,1%) ва Алекс Ивобини (6,5%) ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи сентябрь ва ноябрь ойларида ҳам шундай эътирофга сазовор бўлганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!