«Қовоққа бекинган гўшт» - кечки ажойиб таом!

15:40, 11 январь

Зарур масаллиқлар: ўртача катталикдаги 1 дона қовоқ, 1-1,3 кг ёғли қўй гўшти, 3 бош пиёз, 3 дона помидор, 1-1,5 ст шўрва, туз, қора мурч (таъбга кўра бошқа сабзавотлар ҳам қўшишингиз мумкин).

Тайёрланиши: 1. Қовоқни ювиб, тепасини қопқоқ қилиб кесиб олинг. Ичини данагидан тозалайсиз.

2. Гўштни ўртача бўлакларга, помидор пиёзни айлана қилиб, картошкани эса 4 бўлакка бўлиб тўғрайсиз.

3. Барча масаллиқларни қовоқ ичига қатма-қат тахлайсиз. Аввало гўшт солиниб туз, мурч сепилади. Сўнг пиёз, помидор, картошка ва бошқа сабзавотларни соласиз. Барчасининг устидан туз мурч сепасиз. Шўрва қуйиб қовоқ қопқоғини ёпиб 1,5-2 соат газ печида пиширасиз.

4. Пишган таомни косачаларга сузиб устидан шўрвасини қуясиз. Сўнггида қовоқни бўлакларга бўлиб алоҳида ликопчага солиб дастурхонга тортасиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!