Шаҳзода Муҳаммедова россиялик мижози учун оғирлиги 24 кг бўлган никоҳ кўйлагини яратмоқда (ФОТО)

17:04, 11 январь

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Инстаграмдаги саҳифасига жойлаган навбатдаги сурат ва унинг изоҳи эътиборимизни тортди.

Шаҳзодага россиялик мижозидан келинлик либосига буюртма берилган. Дизайнернинг хабар беришича, мазкур либос устида 15 нафарга яқин дизайнерлар 1 ойдан буён меҳнат қилмоқда. 

Келинлик либосини яратишда асосан қўл ишидан фойдаланилмоқда, яъни либоснинг ҳар бир деталига қўл билан безак берилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!