Алла Пугачёва уни янги йил шоусидан олиб ташлашни талаб қилганларга жавоб қайтарди

17:11, 11 январь

Ҳар йили янги йил кечасида курантлар бонгидан кейин Россиянинг Биринчи телеканали машҳур юлдузлар иштирокидаги анъанавий  телекўрсатувларни намойиш этади, деб хабар беради “Сosmo.ru” нашри.

31 декабрь куни Россиянинг Биринчи телеканалида Алла Пугачёва, Максим Галкин, Филипп Киркоров ва бошқа юлдузлар иштирок этган “В гостях у примадонны” кўрсатуви намойиш этилди. Ростов-на-Дону шаҳрида яшовчи Вадим Манукян Биринчи канал раҳбариятига келажакда янги йил кўрсатувларининг сифатини яхшилаш бўйича петиция билан мурожаат этганини, у ўз мурожаатида Алла Пугачёва иштирокидаги “В гостях у примадонны” телекўрсатуви ҳеч кимга ёқмаганлигини билдирганлигини ва петиция тагида қолдирилган изоҳлар билан буни исботлашга ҳаракат қилганлигини маълум қилган эдик.

Примадонна мазкур мурожаатнинг жавобини узоқ куттирмади. У янги йил оқшомида эфирга берилган “МаксимМаксим” телекўрсатувида тушган суратининг тагига бахтли эканлиги ҳақида қуйидагича изоҳ қолдирди:

“Ўринсиз адоват уруғини сочувчилар, безовта бўлганингиздан хурсандман!!! Демак ҳаёт давом этмоқда. Мен мухлисларимнинг муҳаббатидан, қўллаб-қувватлашидан куч оламан. Бунинг ҳақиқий бахт эканлигига яна бир марта ишонч ҳосил қилдим!”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!