Ўзбекистонда Мисрнинг янги тайинланган элчиси иш бошлади

17:16, 11 январь

2017 йилнинг 10 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Миср Араб Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани ал-Итрни қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида тажриба алмашишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!