Барак Обаманинг хайрлашув твити рекорд даражага эришди

09:48, 12 январь

Барак Обаманинг Америка президенти сифатида Twitter микроблогида қолдирган хабари шу пайтгача ижтимоий тармоқларга жойлаштирган хабарларини ортда қолдириб, максимал даражадаги “лайк” ва репост тўплади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Ўз лавозимидан кетаётган давлат раҳбари қуйидагича хабар қолдирди: “Ҳаммаси учун сиздан миннатдорман. Менинг сўнгги илтимосим биринчисини такрорлашдан иборатдир. Ўзгаришлар мен туфайли эмас, балки сиз туфайли яратилишига ишонишингизни хоҳлайман”.

Барак Обаманинг “президентлик”ка хос охирги сўзлари ижтимоиий тармоқларда 660 мингта перепостга эга бўлди. АҚШ президентининг

Twitter-аккаунтига 13 миллион нафар фойдаланувчи аъзо бўлган. 20 январь, инаугурация куни давлат раҳбарлиги янги сайланган Дональд Трамп ихтиёрига ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!