Қора денгиз устида Ту-154 ҳалокати: мутахассислар теракт таҳминини мутлақо истисно қилишди

09:55, 12 январь

Россиянинг Ту-154 самолёти Қора денгизда ҳалокатга учрагани сабабларини ўрганган мутахассислар  теракт тахминини мутлақо истисно қилишди. Ушбу хулосага самолёт қолдиқларининг техник портлаш экспертизаси якунланганидан сўнг келинди. Айни дамда ҳалокатнинг асосий тахмини экипажнинг хатоси бўлиб қолмоқда.

Самолёт салонига ўрнатилган бомбанинг портлаш тўлқини самолёт конструкциясига зарар етказади. Экспертлар ҳалокатни ўрганаётганда бундай ҳолатни топишмади. Шунингдек самолёт ердан уриб туширилганлигига гувоҳлик берувчи ҳеч қандай омил ҳам йўқ.

Теракт ҳалокатнинг асосий тахмини эмаслиги ҳақида аввалроқ Транспорт вазири Максим Соколов айтган эди. Шунингдек ФҚБ ҳам самолёт бортида теракт ёки қўпорувчилик аломатлари йўқлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлигига қарашли Ту-154 самолёти Сочи аэропортидан парвоз қилганда Қора денгизга қулаган. 25 декабрнинг эрта тонгида мазкур ҳалокат сабаб 92 киши қурбон бўлган. Уларнинг барчалари Сурияга йўл олишганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!