Суғурталанган автомобилга номаълум шахс томонидан етказилган зарарни ким тўлайди?

10:21, 12 январь

Баъзи ҳолларда суғурталанган машинани номаълум шахс ҳеч ким йўқ пайтда ўз автоуловида уриб, шикаст етказиб, воқеа жойидан қочиб кетиш ҳолатлари учраб туради. Бундай ҳолларда суғурта компанияси етказилган зарарни қоплаб берадими?

Бу каби саволлар автомобиль бошқарадиган аксарият юртдошларимизни ўйлантиради.

Мазкур саволга «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш ҳамда услубият департаменти бош менежери Сайфулло МИРЗОЕВ жавоб беради:

— Бундай ҳолларда дарҳол (агар автотранспорт воситаси суғурталанган бўлса) суғурта ташкилотини хабардор қилиб, ҳодиса жойига чақиртирилади. Бундан ташқари, воқеа юзасидан йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходими, яқин атрофдаги милиция таянч пункти ходими, маҳалла фуқаролар йиғини вакили ёки атрофдаги бетараф шахслар иштирокида суғурта ҳодисаси тасдиқланиб, далолатнома расмийлаштирилади (зарарланган автомобиль суратга олинади) ва ариза билан суғурта ташкилотига мурожаат қилинади. Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилгандан кейин, суғурта қопламаси тўлаб берилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!