Ажойиб туҳфа - дастурхонингиз кўрки!

11:51, 12 январь

Зарур масаллиқлар: 4 та қайнатилган тухум, 2 донадан қайнатилган картошка ва тузланган бодринг, 50 гр. концерваланган нўхат, кўк пиёз, кўккатлар, майонез, туз.

Тайёрланиши: 1. Картошка ва бодрингни тўртбурчак шаклда тўғранг. Кўк пиёз ва кўкатларни майдаланг.

2. Тухумларни тенг икки бўлакка бўлиб, сариғини ажартиб олинг. Кейин сариғини майдалаб, тўғралган картошка, бодринг, кўк пиёз, кўкатлар, концерваланган кўк нўхат ва майонез билан аралаштиринг. Туз сепишни унутманг.

3. Тухум оқи орасига салатдан солиб, очилиб кетмаслиги учун кўк пиёз билан боғланг. Ликопчага олдин қолган салатни, кейин боғланган тухумларни жойлаштиринг.

Салатларни дастурхонга тортишдан бироз аввал лимон пўстлоғи солиб қўйсангиз, улар янада мазали ва ҳушбўй бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!