Сайёранинг энг бадавлат инсонларидан бири Марк Цукерберг қандай яшайди?(Фото)

11:58, 12 январь

Марк Цукерберг—дастурчи ва Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси сайёрамизнинг энг бадавлат инсонларидан бири ҳисобланади. 

Бошқа бойларнинг уйлари билан солиштирилганда унинг ҳам уйи дабдали бўлса керак, деган тасаввур уйғонади. Бироқ, ундай эмас!

Яқинда Марк Цукерберг интернетга ўзининг янги Жарвис деб номланган “ақлли” уйи акс этган видеони жойлаштирди. Сунъий интеллект ҳақида гапирар экан, Цукерберг тасвирга олиш гуруҳи учун уйи бўйлаб саёҳат уюштирди. 

Қанчалик ҳайратланарлди бўлмасин, миллиардернинг уйида Дональд Трампга хос бўлган дабдабадан асар ҳам йўқ. Уй хоналари дизайни ўта содда ва камтарона.

Цукерберг Пало-Альтода жойлашган уйи дизайнини намойиш этди. Марк ўз оиласи билан яшайдиган хоналардан бир нечтаси камера объективига тушиб қолди. 

Бу уйни Марк бир неча йиллар аввал 7 миллиард доллар эвазига харид қилган эди. Ўшандан бери уйнинг дизайни умуман ўзгармаган.   

Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла ўзларининг саҳоватпеша эканлиги билан ном қозонган. Улар тилл тақинчоқлар, ҳашамдор зебу-зийнатларга эмас, ҳайрия ишларига пул сарфлашади.

Марк Цукерберг Facebook акцияларининг 99 фоизини яъни 45 миллиард долларни ҳайрия ишларига сарфлашини маълум қилди. Бу эса унинг нақадар очиқ қўл ва сахий эканлигидан далолат!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!