Луис Суарес 100 та гол урганидан хурсанд эканини яширмади

14:07, 12 январь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Атлетик Бильбао”га қарши (3:1) Испания Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин каталонияликлар учун 100 та гол ургани борасида ўз фикрини билдирди.

“Барселона” учун 100 та гол урганимдан хурсандман, аммо энг муҳими бу жамоа учун фойда келтириши”, – деди уругвайлик футболчи.

Жорий мавсумда Суарес Испания чемпионатининг 16 та ўйинида майдонга тушиб, 12 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!