Россиялик оила 2 ёшли ўғли Расулнинг исмини Путин, деб ўзгартирди

14:14, 12 январь

Россиянинг Владимир вилояти Александровский туманида яшовчи оила икки ёшли ўғли Расулнинг исмини Путинга ўзгартирди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Александровский туман ФХДЁ бўлими мудираси Екатерина Белоуснинг маълум қилишича, бўлимга 2 ёшли ўғли Расулнинг исмини Путинга ўзгартириш масаласи билан ёш оила мурожаат этган.

“Бола Москвада туғилганига ва ўша ерда туғилганлиги қайд этилганига қарамай, эр-хотин бизнинг туманда яшайди. Биз Москва шаҳрига сўровнома юбориб, тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритишни сўрадик. Куни кеча болага туғилганлик тўғрисида янги гувоҳнома берилди. Энид унинг исми-шарифи Расул Жўраев эмас, балки Путин Жўраев бўлди. Унинг тўлиқ исми- шарифи Путин Жаҳонгирович Жўраевдир”, деб маълумот берди Екатерина Белоус.   

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, Жўраевлар аслида тожикистонликдир. Ҳозирда улар Россиянинг Владимир вилояти, Александровский туманидаги Легково қишлоғида яшайди. Боланинг исмини ўзгартиришни, Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий ихлосманди бўлган буваси хоҳлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!