Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 61-ўринга кўтарилди

15:32, 12 январь

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 568 очко билан 61-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда

Бу аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона юқорироқ. Ўзбекистон Осиё Футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Осиёда 816 очко билан пешқадамликни сақлаб қолган Эрон дунёда 29-ўринда бормоқда. Жанубий Корея 699 очко билан қитъада 2-поғонада, жаҳон рейтингида эса 37-ўринда бормоқда.

Австралия (649 очко) бир йўла 3 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Осиёда 3-поғонани эгаллади. Япония (46-ўрин) ва Саудия Арабистони (48-ўрин) Осиё қитъасида мос равишда 4–5 ўринларни эгаллади.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Хитой аввалгига нисбатан 1 поғона, Қатар эса 2 поғона юқорилади. Сурия ўз ўрнида қолган.

Хитой — 81-ўрин (424 очко);

Қатар — 85-ўрин (416 очко);

Сурия — 96-ўрин (355)

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1634 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1544 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!