“Локомотив” БААда “Ал Қодисия” билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади

16:05, 12 январь

Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби “Локомотив” жамоаси янги мавсумга ҳозирликни БААнинг Дубай шаҳрида давом эттирмоқда.

“Темирйўлчилар” жамоаси илк мавсумолди хориж йиғини доирасида 2 та синов-назорат баҳси ўтказишни режалаштирган. "Локомотив" матбуот хизматининг хабар беришича, жамоага дастлаб Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” рақиблик қилса, иккинчи ўртоқлик учрашуви Россиянинг “Зенит” клубига қарши бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Араб жамоаси билан ўйин 16 январда ташкил этилади. “Зенит”га қарши учрашув бўлса 20 январь санасида ўтказилиши белгиланган. Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив”нинг мазкур ўқув-машғулот йиғини 21 январга қадар давом этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!