Филипп Киркоров Тошкентда концерт беради

12:50, 13 январь

Россия халқ артисти Филипп Киркоров ўзининг “Я” (“Мен”) деб номланган катта шоу концерти билан Тошкентга келмоқда.

Россиялик санъаткорнинг концерти 26 февраль куни пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади. 

Мазкур шоуни дунёдаги энг талабгир режиссёрлардан бири Франко Драгоне саҳналаштирган. Дастур 70% янги қўшиқлардан қолган 30% вақт синовларидан ўтиб келаётган хит тароналардан ташкил топган.

Чипталар тез орада сотувга чиқади, деб ёзади Myday.uz.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!