Телебошловчи бир хил рангли либос кийган ҳамкасби билан уришди

14:11, 13 январь

Австралиялик телебошловчи Эмбер Шерлок (Amber Sherlock) эфир бошланишидан олдин ҳамкасби Жули Снук (Julie Snook) билан либосининг ранги бир хиллиги туфайли уришди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Шерлок ва Жули турли студияларда кўрсатувга таклиф этилган психолог билан суҳбат олиб боришлари лозим эди. Эфир бошланишидан сал илгари ҳар уч аёл ҳам бир хил, оқ рангли либос кийгани аниқланди. Бу Шерлокнинг дарғазаб бўлишига сабаб бўлди, у бир неча дақиқа давомида Снукни пиджак кийишга мажбур қилди.

Эфир олдидан мазкур жанжални камера суратга олди. Ғазабланган телебошловчи икки соат илгари Снукдан бошқа кийим топишни талаб қилганлигини эслатди, Снук эса бу гап эсидан чиққанлигини айтиб, ўзини оқлади.

Оқибатда иккинчи телебошловчи пиджак кийишга кўнди, кўрсатув бошлангандан уларнинг юзига табассум югурган ҳолда бир-бири билан дўстона саломлашди.

Шерлок журналистлар билан бўлган суҳбатда, аслида у Снук билан дўстона муносабатда эканлигини, баъзан иш жараёнида турли асаббузарликлар рўй беришини тушунтирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!