Вайнона Райдернинг 11 ҳақиқати

16:10, 13 январь

Америкалик актриса, икки карра «Оскар» мукофоти совриндори, «Олтин Глобус» лауреате Вайнона Райдер 1971 йили АҚШда дунёга келган.

1.     «Менинг ҳаётим ҳеч қачон журналистлар ёзганидек қизиқ бўлмаган».

2.     «Юқори синфларда Бонднинг севгилисига ўxшаб кийинишни яxши кўрардим».

3.     «Журналистларни кўргани кўзим йўқ. Улар фақат икки ишга қодир: сен ҳақингда очиқчасига бўхтон ўйлаб топишади ёки ҳаммадан сир сақламоқчи бўлганларингни ошкор қилишади».

4.     «Кино юлдузи бўлиш қийин. Чунки инсонларга сенинг муаммоларинг уларнинг муаммоси билан солиштирганда йўқдек, оддийдек кўринади».

5.     «Бир куни дугоналарим билан кафеда ўтирганимизда улардан бири  «Америкада сен ўзинг ҳақингда ҳеч нарса билмайдиган йигитни учратишинг амри маҳол» деб гурунг қилдилар”.

6.     «Мен жуда кўп ўйлайман, келажагимни, ўтмишни... Ҳар томонлама ўйлайман. Агар дунёда нимадир кашф қилинса, мен у ҳақда ҳам ўйлаб бўлган бўламан».

7. “Жонни Деп менинг биринчи муҳаббатим, биринчи дўстим. Менга унинг юрагимда бутун умрга қолишининг ўзи кифоя».

8.     «Ажинлар, албатта мени четлаб ўтмаган. Пешонамда йўллар харитаси аллақачон пайдо бўлган».

9.     «Аль Пачинони яxши кўраман. Биз иккимиз ҳам уйқусизликдан азият чекамиз, шунинг учун кечаси 2 да қўнғироқлашиб, тонггача гап сотамиз».

10.   «Мен яшаётган туманга xудди бутун дунёдаги моделлар кўчиб келганга ўxшайди. Кўчамизда сайр қилиб юрганимда ўзимни митта аёлдай ҳис қиламан».

11.   «Доимо модага қарши бораман. Агар қаламча юбка кийиш урф бўлса,  мен аксини қилиб, кенг юбка сотиб оламан. Шунингдек ўзим ёқтирган фильмлардаги кийимларни  коллекция қиламан».

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!