Шоира Турсуной Содиқова вафот этди

11:24, 14 январь

Шоира ва ёзувчи Турсуной Содиқова вафот этди. Бу ҳақда телебошловчи Толибжон Исроилов ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.

“Каломи гўзал , сухани-сўзи мазали, ҳаёт сабоқларидан дарс бергувчи муаллима , ўткир зеҳнли,зийрак, фаросатли воиз , мисралари оҳангли шоирамиз, булбул шоирамиз Турсуной Содиқова оламдан ўтибди. Овози қулоқларимизда қолди”,—деб ёзади Толибжон Исроилов.

“Darakchi.uz” таҳририяти номидан марҳуманин гоила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!