Ҳиндистонда поезд ва автомобиль иштирокидаги ЙТҲ юз берди

14:59, 08 декабрь 2015

Поезд ва автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси Ҳиндистон шарқидаги Жарханд штати маркази Ранчи шаҳридан 70 километр узоқликда содир бўлган, деб хабар беради “Korrespondent.net”.

Ҳодиса юз берган темир йўл назорат қилинмаган. Енгил автомобиль ичида ибодатдан қайтаётган оила аъзолари бўлган. Машина темир йўлдан ўтаётган пайтда тиқилиб қолган. Яқинлашиб келаётган поезд овозини эшитган одамлар машинадан сакраб чиқишга уринган, аммо улгурмаган.

Поезд автомобилни 100 метр масолфагача судраб борган. Машина ичидаги 13 нафар йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Мамлакат темир йўлчилари йўлни кесиб ўтишнинг хавфсизлигини таъминламагани маҳаллий аҳоли вакилларини ғазаблантирмоқда.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари бу борада тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъкидламоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!