Истиқлол йилларида Ўзбекистонда гўдаклар ўлими 3,2 баробар камайди

09:35, 09 декабрь 2015

Пойтахтимизда “Алоҳида эҳтиёжли болалар ижтимоий ҳимояси ва жамиятга интеграциялашуви” мавзуида халқаро форум бўлиб ўтди. 

Анжуман «Sen yolg'iz emassan» республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Маданият ва спорт ишлари, Молия вазирликлари, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, турли вазирлик ва идоралар, халқаро ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, хорижлик мутахассислар, эксперт ва олимлар, педагоглар ҳамда шифокорлар иштирок этди. 

Тадбирда Истиқлол йилларида мамлакатимизда оналар ўлими 3,1 баробар, гўдаклар ўлими 3,2 баробар камайгани таъкидланди. “Она ва бола скрининги” дастури амалга оширилиши натижасида туғма нуқсонли болалар туғилиши 2000 йилдан буён қарийб 2 баробар камайди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!