Дональд Трамп интернетни ёпишни таклиф қилди

16:59, 09 декабрь 2015

АҚШ Президентлигига номзод Дональд Трамп интернетни ёпиб қўйишни таклиф қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Мазкур таклифни у Жанубий Каролина штати сайловчилари олдида чиқиш қиалётган пайтда айтган. Сиёсатчи бу жумла орқали айнан нима демоқчи эканлигини очиқламаган.  Унинг фикрига кўра, бундай қарор террорчилик гуруҳлари билан курашишда ёрдам беради.  “Биз интернет сабаб кўп одам йўқотяпмиз”, — деди у.

Трамп интернетни ёпиб қўйиш масаласини Билл Гейтсга ўхшаган “воқеа-ҳодисалар моҳиятини яхши тушунадиган”лар билан маслаҳатлашиш кераклигини таъкидлади.  

У шунингдек, ўз таклифини айримлар сўз эркинлиги ҳуқуқига зид деб ҳисоблашини ҳам қўшимча қилди. “Бундай инсонларни мен аҳмоқ деб ҳисоблайман”, —деди у.

Америкалик миллиардер Дональд Трамп АҚШдаги бир нечта йирик мехмонхоналар, казино ва қурилиш компаниясига эгалик қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!