Ўзбекистонлик ишбилармонлар Душанбеда савдо уйи очади

20:10, 10 декабрь 2015

Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбари Шариф Саид ўзбекистонлик ишбилармонлар билан учрашди.

Дўстона мулоқотлар давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иккитомонлама муносабатларнинг истиқболлари муҳокама этилди.

Жумладан, мазкур соҳада ишбилармон ва тадбиркор доиралар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда Душанбеда Ўзбекистон савдо уйини очиш масалалари борасида фикр алмашилди, дея хабар беради Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон ишбилармон доиралари Тожикистон пойтахтида Савдо уйи очишга тайёрликларини ҳамда республикага озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кимё саноати, тайёр текстиль маҳсулотлари, қурилиш материаллари етказиб беришга тайёрликларини изҳор этди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!