Сейсмик фаоллик даври бошланмоқда: 1966 йилги зилзила такрорланадими?

22:01, 10 декабрь 2015

Сўнгги пайтда Марказий Осиёни зилзилалар тўлқини қуршаб олгандай гўё. Қисқа вақт ичида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон ва Қозоғистон аҳолиси турли магнитудали зилзилаларни ҳис этишди.

Сўнгги пайтларда тез-тез такрорланаётган зилзилаларнинг сабабини Фанлар Академиясининг Сейсмология институти лаборатория мудири Турдали Ортиқов Uzbekistan Today нашрига тушунтирди.

– Зилзилалар даврийлиги деган тушунча мавжуд: сокинлик кетидан фаоллик кузатилади. Битта давр 40 дан 80 йилгача давом этиши мумкин. Яқинда бизда сокинлик даври якунланди. Катта авлод вакиллари 1966 йилги зилзиладан сўнг Ер «тинчланганини», зилзилалар кам кузатилганлигини пайқашди. Сокинлик даврида уларнинг кучини фақат махсус ускуналар қайд эта олади, одатда одамлар буни пайқамайди ҳам. Айни дамда биз сейсмик фаоллик даври бошидамиз. Умуман олганда, биз сейсмик фаол ҳудудда яшаймиз, бир йилда етти-саккизта зилзила – бу нормал ҳолат.

Барбир одамлар ҳавотирда 1966 йилни ёдга олдингиз… Ўша ҳодиса қайталниши мумкинми?

– Вайронакор оқибатлар зилзила марказида бўлади. Бундай мисоллар Тошкент тарихида бор. 1966 йилда зилзила жуда катта вайронагарчиликларни олиб келган. Аммо 2008 йилни ёдга олинг? Бундай оқибатлар бўлмади. Бу эса биздаги биноларнинг сейсмик хавфдан ҳоли қурилаётганидадир. 2008 йилдаги зилзиланинг ўчоғи 1966 йилдаги каби эмасди: жуда чуқур эди. Аммо 50 йил олдин юз берган фожеа шаҳар архитектураси билан ҳам боғлиқ эди, ўша пайтда асосан эски уйлар вайрон бўлган.

Мамлакатимиз ҳудудида навбатдаги ер қатламларининг силжишига яна 20-30 йил бор.

Қолган зилзилаларнинг эпимаркази қўшни мамлакатларда, улар вайронагарчилик олиб келмайди. Эпимарказ қанчалик узоқда бўлса шунча хавф йироқ бўлади.

Агар сўнгги 60 йилдаги сейсмик кузатувларга назар солсак, ушбу даврда эпимаркази Ўзбекистонда бўлган 40 та зилзила юз берганини кўриш мумкин, 53 – эпимаркази қўшни давлатларда. Бунда 6 ва ундан юқори балли зилзилалар сони катта эмас – 16 та. Илмий нуқтаи назардан қараганда ҳавотирга ўрин йўқ

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 07:32, 17 январь 2016
rahmat oka