Лола лицензияси олиб қўйилганидан миннатдорлигини маълум қилди

12:32, 11 декабрь 2015

Хонанда Лола “Redpen.uz” сайтига берган интервьюсида лицензияси олиб қўйилганидан миннатдор эканлигини айтиб ўтди.

“Менда аёллик ибтидосининг очилишига ёрдам берган лицензия билан боғлиқ вазиятдан миннатдорман. Чунки, сиз доира ичида югураётган олмахондек тиниб-тинчимай юрган пайтингизда яшашга улгурмайсиз. Концертлар, хонандалик фаолияти, янги альбомлар, дастурлар – буларнинг барчаси тўхташ ва атрофга назар солиш, вақт, умр ўтиб бораётгани ва бошқа ҳаёт ҳам мавжудлигини ёдга олишга имкон бермайди. Лицензия билан боғлиқ ҳолат менга нафас ростлашга ва ҳаётдан аслида нима хоҳлаётганимни англашга ёрдам берди”, – дейди хонанда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!