Корея Республикаси ва КХДР тинчлик музокараларини бошлади

15:34, 11 декабрь 2015

Бугун,11 декабрь куни Корея Республикаси ва Корея Халқ Демократик Республикаси билан ўзаро муносабатларни нормаллаштириш бўйича музоказараларни бошлади, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Музокаралар Кэсон шаҳрида ўтказилади. Жанубий Корея делегациясига бирлашув ишлари бўйича вазир ўринбосари Хван Бу Ги бошчилик қилса, Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан вакил сифатида тинч бирлашув қўмитаси котибияти вице-директори Чон Чжон Су иштирок этади.

“Ечимини кутаётган кўплаб  муаммолар йиғилиб қолди. Уларни бартарф этиш учун қўлимиздан келган барча чорани қўллаймиз”, — деди Хван Бу Ги.

Музокараларнинг кун тартиби ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

 Маҳаллий ОАВнинг маълумотларига кўра, муҳокама қилинадиган мавзулар қаторига Кимгансандаги туристик мажмуа ишини қайта тиклаш, Пхеньянга нисбатан Сеул томонидан қўлланилган санкциялар, икки мамлакатда яшаётган қариндошларнинг мунтазам кўришиб туришини доимийлаштириш кабиларни киритиш мумкин.

Тинчлик музокаралари  ҳукумат даражасида ўтказиш ташаббусини Пхеньян киритган эди. Тарафлар жорий йилнинг августидаги қуролли  тўқнашувлардан сўнг муносабатларни яхшилашга келишиб олганди.

Икки Корея Республикалари ўртасидаги муносабатлар 1950-1953 йиллардаги қуролли тўқнашувлардан сўнг кескинлашганди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!