Санжар Шоаҳмедовга хориждан таклиф тушмоқда

15:52, 11 декабрь 2015

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов келгусидаги фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин.

Чунки Шоаҳмедовга Малайзия, БАА, Хитой чемпионатларидан таклифлар келиб тушмоқда.

Санжарнинг “Локо” билан шартномаси тугаб боряпти. Ҳозирча у “темирйўлчилар” билан шартномани узайтириш борасида аниқ маълумотлар берганича йўқ.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!