“Ислом давлати” Ливиянинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилган шаҳрини қўлга олди

11:49, 12 декабрь 2015

“Ислом давлати” террорчилик ташкилоти жангарилари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Ливиядаги Сабрат шаҳрини қўлга олди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Археологлар террорчиларнинг тарихий ёдгорликларга зарар етказишидан хавотирга тушмоқда.

“Пальмира каби бу ҳам террорчилар нишонга олган юнон-рим ёдгорлигидир”, — деди британиялик археолог профессор Дэвид Матингли.

8 декабр куни “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр аль-Боғдодий Туркиядан Лимвия ҳудудига ўтгани маълум қилинган эди. У Ироқ разведкаси таъқибидан қочиш мақсадида шундай йўл тутган эди.

Террорчилар тарихий обидаларга мунтазам равишда путур етказади. Жумладан ноябрь ойининг бошларида террорчилар Суриядаги эрамизнинг X асрида қурилган тарихий қалъани бузиб ташлаган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!