Питтсбургдаги отишмаларда 4 киши жароҳатланди

13:36, 12 декабрь 2015

АҚШнинг Питтсбург шаҳрида ҳаракатланаётган автомобилдан ўқ узилиши оқибатида тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Отишма Браунсвилл-Роуд  тумани Аманда-стрит кўчасида юз берган.

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, тўрт киши жиддий жароҳат олган. 11 ва 13 ёшли икки ўсмирнинг аҳволи оғир, яна бир 16 ёшли йигит оёғидан яраланган. Тўртинчи киши эса унча оғир бўлмаган тан жароҳати олган.

АҚШда жамоат жойларида отишмалар содир бўлиши тез-тез кузатиладиган ҳолат.

Бундан аввал 2 декабр куни Калифорниядаги Сан-Бернардино шаҳрида юз берган отишма ҳақида хабар берган эдик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!