АҚШда Юлдуз Усмонова ҳақида китоб чоп этилди

13:51, 12 декабрь 2015

АҚШда ўзбек эстрадасининг таниқли намоёндаси Юлдуз Усмонова ҳақида китоб чоп этилди, деб хабар беради “Qalampir.uz”

Марказий Осиё мусиқасига оид "The Music of Central Asia" китобининг "Pop Music" бўлимида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ижоди ҳақида маълумотлар келтирилган.

Бугун, 12 декабрь – Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова таваллуд топган кун. Шу муносабат билан ижтимоий тармоқлар хонанданинг суратлари ва унга йўлланган табриклар билан тўлиб тошди. Юлдузнинг қизи – Нилуфар Усмонова ва унинг дўстлари ярим тунда хонандани қутлади ва бу лаҳзалар тасвирланган видеолар “Инстаграм” орқали эълон қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!