“Манчестер Юнайтед” оламшумул трансферларни амалга оширмоқчи

21:07, 13 декабрь 2015

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси келаси ёзда оламшумул трансферларни амалга оширишни режалаштирмоқда. 

“Қизил иблислар” ёзда ўз сафини “Реал”нинг икки нафар юлдузи Криштиану Роналду ва Гарет Бэйл ҳамда “Барселона” етакчиси Неймарлар билан тўлдиришини режалаштирмоқда. 

Хабарларга кўра, инглиз клуби бу футболчиларни сотиб олиш учун жуда катта маблағларни сарфлашни режага киритган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!