Германия ҳарбий ҳаво кучлари Термиз аэропортини тарк этади

11:11, 14 декабрь 2015

Германия ҳарбий ҳаво кучлари Афғонистон чегарасидаги Термиз аэропорти базасидаги транспорт узелини тарк этади, деб ёзади “Podrobno.uz” “Sputnik” нашри маълумотларига асосланиб.

“11 декабрь куни Термиз шаҳри аэропорти транспорт узелининг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди”, – дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур хабар бўйича бирор изоҳ бермаган.

Ўзбекистон Республикаси 2001 йилдан бошлаб Германия Федерацияси ҳарбий ҳаво кучларига Термиздаги аэропортда ҳарбий бўлмаган юкларни олиб ўтишга рухсат берган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!